Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Аёл борки олам муқаддас”

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти тизимидаги корхона ва ташкилотларда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

“Қува Текстил” масъулияти чеклаган жамиятида 8-март «Халқаро хотин- қизлар» куни байрами муносабати билан «Қизлар Давраси» кўрик-танлови бўлиб ўтди.

8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Аёл борки олам мунаввар”, “Аёллари қадр топган юрт”, “Сен барибир Муқаддассан, муқаддас аёл”, “Қизлар давраси” номли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Акциядорлик жамияти шаклидаги “Бешариқ Текстил” қўшма корхонасида “Аёл борки олам мунаввар” шиори остида 2018 йил 7 март куни байрам муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ва хотин-қизлар ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Корхонада ишловчи хотин-қизларга эсдалик совғалари берилди.

Байрам тадбирлари “Индорама Қўқон Текстил” қўшма корхонаси, “DAEWOO TEXTILE” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаларида, тармоқ тизимидаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда бир қатор корхона ва ташкилотларда ҳам кенг нишонланди.

Кўрик танлов иштирокчилари 5 та шарт бўйича беллашиб, ўз касбига бўлган қизиқиши, иқтидор ва қобилияти, пазандачилик махоратлари хамда сахна кўринишларини намойиш этдилар. Иштирокчилар хар бир шарт бўйича хакамлар хайати томонидан бахолаб борилди.

Қизғин бахслардан сўнг биринчи ўрин энг зукко ва ўз касбининг устаси бўлган тўқувчи У.Хабибуллаевага, иккинчи ўрин йигирувчи О.Каримовага, учинчи ўрин лаборант бўлиб ишловчи Г.Исроиловага насиб этди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Фарғона шаҳар Маиший хизмат ва педагогика коллежида ҳам байрам кўтарингки руҳда ўтказилди. “Сен барибир Муқаддассан, муқаддас аёл” мавзусида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилиб, коллежнинг 850 нафардан зиёд ўқитувчи ва ўқувчилари, мехнат фахрийлари иштирок этдилар. Тадбирда мусиқали чиқишлар, ўқувчилар томонидан тайёрланган сахна кўринишлари намойиш этилди. Байрам муносабати билан аёллар ва ўқувчи қизлар ўртасида спортнинг арқон тортиш, волейбол, бадминтон турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар эсдалик совғалар билан такдирланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!