Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Жиззахдан Бухорога қараб

Жиззах вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Зафаробод туман маиший хизмат касб ҳунар коллежида меҳнат қилаётган ишчи ходимлардан бир гуруҳини қадимий Бухоро шаҳрининг тарихий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида саёҳат уюштирилди.

Бухоро шаҳрига саёҳат жорий йилнинг 20 март куни коллеж касаба уюшма қўмитаси ташкилотчилиги ва ҳомийлиги асосида ташкил этилиб, саёҳатга коллежда меҳнат қилаётган 21 нафар ўқитувчи ва ходимлари мароқли дам олиб, улкан таассуротлар билан қайтишди.

Саёҳат бевосита касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилиб, саёҳат учун касаба уюшма бюджетига ажратилган маблағдан сметга асосан, 2310,0 минг сўм миқдорида маблағ ажартилди. Ушбу маблағ Бухоро шаҳрига бориб келиш учун автобус ташкил этиб берган “Бегали транс сервис” МЧЖга ўтказиб берилди.

Коллеж ходимлари саёҳат давомида Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларига жумладан, Бухоро хонининг ёзги саройини, Арк қалъасини, Минораи калондаги Мир араб мадрасасини, Лаби ҳовузни, Чашмаи Аюбни, Баҳовуддин Нақшбандий мақбарасини томоша қилиб катта таассуротлар олишиб мириқиб дам олишди.

Коллеж ходимлари Бухоро шаҳридан Жиззах вилоятига қайтишда, қадимий Самарқанд шаҳрига тушиб, Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Саёҳат коллеж ходимларининг хотираларида юртимизнинг нақадар мафтункорлиги ва гўзаллиги билан ўчмас из қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!