Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил

Ҳукиматимиз тамонидан туризмни ривожлантириш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури асосида байрам таътил кунлари узайтирилиб ички туризмни ривожлантиришга катта еътибор каратилмокда. Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмаси тармоғи бўйича корхона ва ташкилотларда меҳнат қиливчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларнинг тарихий шахарларга ва ўз худудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга  саёхатлар мунтазам уюштирилиб келинмокда.

Наврўз байрами  Қорақалпоғистон Республикаси халқи тамонидан ҳам муносиб кутиб олиниб наврўз сайиллари ташкил этилди.Наврўз байрами  таьтил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида Республикамизнинг саёхатга сазовор жойларга таьтилнинг биринчи куни яъни, 18 март куни тармоғимизда меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотлардан 30 та ходим худудимиздаги зиёратгохлардан  Султон Ўайс ва Шайх Жалил бобо қадамжоларига, 19 март куни 25 та  ходим Хива шаҳрига, 20 март куни 35 та ходим Хива шаҳрига,21 март куни 30 та ходим худудимиздаги зиёратгохлардан  Султон Ўайс бабога, 22 март куни 34 та ходим Хива шахари   ва Бухора вилоятига саёҳатлари ташкил этилди.

Наврўз байрами  муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмаси тармоғи бўйича корхона ва ташкилотларда меҳнат қилувчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларнинг тарихий шаҳарларга жами 154 та ишчи ходими мазмунли дам олди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!