Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Тарихий қадамжоларга саёҳат

Юртимиздаги қадимий обидалар, урф-одатлар, маънавий бойликлар буларнинг бари минг йиллик тарихга эга. Имом Ал-Бухорий, Регистон мажмуаси, Бибихоним масжиди, Минораи Калон, Лаби Ҳовуз, Арк мажмуалари каби такрорланмас жойларни эсга оларканмиз беихтиёр ўша ерда бўлиб қолгимиз келади. Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бир гуруҳ меҳнаткашларининг кўҳна Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳати ташкил этилди.

Корхона, ташкилот ва муассасалар жамоа шартномаларида меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш, уларни дам олдириш, соғломлаштириш борасида бир қатор бандлар ва вазифалар киритилган. Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳудуддаги тарихий обидалар, қадамжолар, янги барпо этилаётган объектларга саёҳатларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Тармоқ касаба уюшма аъзоларидан 45 нафарини 3 кунлик Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйлаб Самарқанд шаҳридаги “Сайёҳ Плус” саёҳат агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Cаёҳатда Асака туман маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, “Шоҳ Акбар” МЧЖ, “Тех-метал сервис” МЧЖ, Андижон шаҳар транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, “Алёр-текс” қўшма корхонаси, Балиқчи туман ободонлаштириш бошқармаси, Андижон 2-маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, “Шаҳбозбек нурли юлдузи” МЧЖ, Шаҳрихон енгил саноат касб-ҳунар коллежи, “Асака текстил” МЧЖ корхона ва ташкилотларидан бир гуруҳ ходимлар иштирок этдилар. Саёҳат давомида саёҳатчилар Самарқанддаги Имом Ал-Бухорий, Махдуми Аъзам зиёратгоҳлари, Улуғбек обсерваторияси, Хўжа Дониёр мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, И.Каримов ва А.Темур мақбаралари, Регистон мажмуаси, Бибихоним масжиди, Бухородаги Ситораи Мохи Хоса, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Минораи Калон, Масжиди Калон, Лаби Ҳовуз ва Арк мажмуаларини зиёрат қилдилар. Бундан ташқари тармоқдаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари томонидан Андижон вилоятининг эътиборга молик жойлари бўлган Хонобод шаҳри, Боғишамол тепаликлари, Марҳамат туманидаги тарихий қадамжоларга саёҳатлари ташкил этилди.

Уюштирилган бундай саёҳат тадбирлари ишчи-хизматчиларнинг ишлаш самарадорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшади.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!