Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Бухорода спорт мусобақаси

Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2018 йил 26 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида” қарорига асосан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, ходимларни спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишини кучайтириш, спортнинг мини-футбол тури оммавийлигини ошириш мақсадида 2018 йилнинг 15 сентябрь куни Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежи футбол стадионида 12 та ташкилотлар ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур мусобақада 1-ўринни Вилоят “Сувоқава” ДУК ходимлари,
2-ўринни “Бухоро Бриллиант Силк” МЧЖ ходимлари, 3-ўринни “ДЭУ Текстил” МЧЖ ходимлари эгаллаб қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!