Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси халқаро қўмита раислигига сайланди

Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Ислом давлатларининг халқаро конгресси бўлиб ўтди. Унда Малайзия, Кипр, Иордания, Ливан, Сурия, Эрон, Тунис, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Бангладеш каби 25 дан ортиқ давлатларнинг ошпазлар уюшмаси раҳбарлари иштирок этди.

Конгресс доирасида WICS – Бутунжаҳон Ислом давлатлари пазандачилик ҳамжамияти томонидан иккинчи халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди. Тадбирда ресторанлар ва ошпазларга берилувчи “Hilal star” (Ҳалол юлдуз) стандарти муҳокамалар марказида бўлди.

Ошпазлар уюшмалари ўзлари ишлаб чиққан “Ҳалол ресторан” ва “Ҳалол ресторан ошпази” учун жорий этиладиган стандартлар ва лойиҳаларини тақдим этди.

Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг мазкур стандарт лойиҳаси бўйича тақдимоти конгресс иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Улар Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаровни “Hilal star” стандартини берувчи халқаро қўмита раислигига сайлади.

“Hilal star” стандарти умумий овқатланиш объектларига 3 юлдуз даражасида берилади. Бундай стандартли ресторанлари бор давлатларга мусулмон сайёҳлар оқими кўпаяди.

“Hilal star” стандарти биринчи бўлиб Бакудаги “Turan” ресторанига берилди.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси “Hilal star” стандартини берувчи халқаро қўмитага аъзо давлатлар билан ҳамкорликда ўзбек, инглиз ва рус тилларида онлайн қайта тайёрлов ўқув-курслари платформасини тайёрламоқда. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё бўйича “Hilal star” стандартига даъвогар ресторанлар ва мутахассисларни ўқитиш, тренингдан ўтказиш мумкин бўлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!