Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнат қилаётган 16 ёшдан
25 ёшгача бўлган ходимлар ҳамда касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўрасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” ҳамда “Ошпазлик” номинациялари бўйича кўрик-танлов ўтказди.

Кўрик-танлов корхона, туман-шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ғолибликни қўлга киритганлар иштирокида ўтказилди.

Жорий йилнинг 15-16 август кунлари Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар” оромгоҳида ўтказилган танловнинг Республика босқичида “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” йўналишида 11 нафар, “Ошпазлик” йўналишида 11 нафар иштирокчилар амалий ва назарий топшириқларда ғолиблик учун беллашдилар.

Танлов натижаларига кўра:

“Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” йўналишида:

1-ўрин: Тошкент вилояти вакили – Жўраева Гулруҳ Баҳтиёр қизи.

2-ўрин: Наманган вилояти вакили – Турғунов Нажмиддин Шамсиддин ўғли.

3-ўрин: Самарқанд вилояти вакили – Шарипов Искандаржон Икромжонович.

“Ошпазлик” йўналишида:

1-ўрин: Сирдарё вилояти вакили – Рискулова Чарос Мустафакул қизи – Пахтакор маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

2-ўрин: Қашқадарё вилояти вакили – Муродов Жамшид Тоштемир ўғли – Қарши тумани Сервис ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

3-ўрин: Наманган вилояти вакили – Хошимжанов Козимжон Гофуржон ўғли – Уйчи маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабаси ғолиб деб топилдилар.

Ғолиб ва иштирокчиларга Республика Кенгашининг қимматбаҳо совалари ҳамда дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!