Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусидаги ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси тармоғи тизимидаги “Туямуйин-Нукус” минтақавий сув қувирларидан фойдаланиш бошқармаси мажлислар залида тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарни тармоқ касаба уюшма Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Қ.Бекманова бошқариб, кириш сўзида ўқув семинар дастури бўйича сўзни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси У.Жалменовга сўз берди ва у ўз сўзида меҳнатни муҳофаза қилишнинг асосий услуби хавфсизлик техникасини қўллаш ва бир қатор долзарб масалалар ҳақида ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2017-2020 йиллар учун муносиб меҳнат бўйича давлат дастурининг изчил амалга оширалаётганини таъкидлаб ўтди.

Ўқув семинари тадбирини ўтказилишига масъул Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Қ.Бекманова меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақида, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг инсон соғлиғига таъсири ва ушбу хавфли омилларни ўлчашда қўлланиладиган замонавий услублар, иш ўринлари шароити, тартиби, иш анжомларининг ва ускуналарининг бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига сабабчи бўлиш эҳтимоллиги назаридан уларнинг олдини олишга имкон яратадиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат деб айтиб ўтди.

Ўқув семинарига Қорақолпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Туямўйин-Нукус» минтақавий сув қувирларидан фойдаланиш бошқармаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси қошидаги «Қорақолпоқ бизнес таълим» ўқув маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Бош шифокорлик медицина экспертиза комиссияси, «Кафолат суғирта» компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Бюджет ташкилотларидан ташқари пенсия жамғармаси Нукус шаҳар бўлими, Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш, юридик бўлими ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари мутахассислари ўзларининг кўргазмали слайдлари ва маърузалари билан қатнашди.

Ўқув семинарнинг мақсади Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Низом ҳужжатлари, Бош келишув, Тармоқ келишувлар ва уларнинг қабул қилиш муддатлари, жамоа шартномаларига меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан киритиладиган таклифлар ҳақида кўргазмали слайд орқали маълумот бериш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари бирлашмалари ташкилотлари Кенгаши, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун имзоланган Минтақавий келишуви ва Тармоқ келишуви асосида ижтимоий шериклар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бу соҳадаги фаолиятини кучайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.

Ўқув семинари қизиқарли савол-жавоб, фикр алмашувлар билан якунланди.

Шундан сўнг ўқув семинари иштирокчилари ташкилий қўмита томонидан ташкиллаштирилган корхоналарда ишчилар томонидан қўлланиладиган шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош ва ўлчов асбоблари кўргазмасини томоша қилдилар.

Ўқув семинари юқори савияда ўтди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!