Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Янги қабул қилинган “Касаба уюшмалар тўғрисида”ги Қонуни ўрганилмоқда

2019 йил 24 декабрь куни Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма ташкилотлари вакиллари иштирокида “Касаба уюшмалар тўғрисида”ги қонунини ўрганиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда бирлашма ҳуқуқшуноси Х.Усмонов янги қонунни олдинги қонунга солиштириб унинг афзаликлари, ушбу қонун билан киритилган янги нормалар, касаба уюшмалари фаолиятини қонунийлик, ихтиёрийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш каби асосий принциплари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, семинар қатнашчиларига бирлашма бўлим мудири А.Ахмадалиев томонидан “Санатория йўлланмаларини режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш, сотиш, ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш тартиблари тўғрисида, бўлим мудири Э.Тешабоев томонидан “Ташкилот ва корхоналарда “Жамоа шартномасини” тузиш, унинг муҳокамаси ва талаблари тўғрисида, бўлим мудири М.Азимходжаев томонидан “Меҳнат муҳофазаси” тўғрисида маълумотлар бердилар.

Шу билан бирга тармоқ масъул ташкилотчи Т.Сиддиқов томонидан кейинги йилда бўладиган ҳисобот-сайловларга тайёргарлик бўйича ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Семинар якунида бир гуруҳ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ва фаолларига 2019 йил якунларига кўра “Ташакурнома” билдирилди ва янги “Касаба уюшмалар тўғрисида”ги Қонун ҳақида буклетлар тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!