Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЙИЛ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ВА ЎҚУВ СЕМИНАРИ

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан тизимдаги корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари учун йил якунига бағишланган йиғилиш ва ўқув семинар бўлиб ўтди.

Йиғилишда қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган, сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йил
6 декабрь куни имзоланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун моҳияти тушунтирилди.

Йиғилиш иштирокчиларига 2020 йилда Касаба уюшмалари тизимида бўлиб ўтадиган навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, келгуси фаолиятидаги устувор вазифаларни белгилаш ва бўлиб ўтадиган ҳисобот сайловларни ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилиши юзасидан тушунтириш  берилди.

Корхона ва ташкилотларда қабул қилинган жамоа шартномаларини бажарилиши юзасидан йил якунига бағишланган Конференция ва йиғилишларни тасдиқланган график асосида ўтказилиши, янги қабул қилинаётган жамоа шартномаларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тавсия этилган макетига мослаш ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини касаба уюшмалари Устави ва белгиланган ягона молиявий Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ҳисоботларини олиб борилиши, давлат дастурлари ижроси ва юқори орган қарорлари ижроси муҳокама қилинди.

Шундан сўнг йил давомида корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик асосида юқори кўрсатгичларга эришган, бир гуруҳ касаба уюшма қўмита раислари вилоят бирлашган қўмитасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!