Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ЁШЛАР БАНДЛИГИ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА”

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Қайси бир соҳани олмайлик ёшларга қаратилаётган эътибор туфайли мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсати нақадар тўғри йўлга қўйилганлигини кўришимиз мумкин. Албатта ҳаётда ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда кафолатлашнинг самарали йўлларидан бири уларни бандлигини таъминлаш ҳисобланади.

Инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари олий қадрият сифатида эъзозланадиган мамлакатмизда фуқаролар саломатлиги, уларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини мунтазам яхшилаб бориш, ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий техника ва технологияларни жорий қилиш йўли билан меҳнат шароитларини хавфсиз ва соғломлаштириш давлат ва жамият олдидаги муҳим вазифа деб қаралади.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Қашқадарё вилояти Қарши туман сервис ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Ўзбекистон Республикасида ёшлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда ушбу коллежнинг 2016-2017 ўқув йили битирувчилари иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Омонов,  Қашқадарё вилояти, Қарши туман сервис ва тадбиркорлик касб-хунар коллежи, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси тармоқ ёшлар кенгаши аъзоси Д.Сафарова, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири А.Тўраев ва Қашқадарё вилояти “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи М.Калонов қатнашдилар.
Семинарда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларга қаратилган эътибор ва яратилиб берилаётган имкониятлар, меҳнат ва бошқа қонун ҳамда норматив ҳужжатлар асосида ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилаётганлиги тўғрисида тушунтириб бердилар.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!