Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Хоразмлик ёш сартарошлар беллашуви

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил август ойида Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Ушбу дастурга мувофиқ Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти туман, шаҳар кенгашлари масъуллигида белгиланган чора-тадбирлар ҳозирги кунга қадар юқори савияда бажарилиб келинмоқда.

Жумладан, ёшларнинг профессионал касб-маҳоратини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тадбиркорлик кўникмаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида яқин 2017 йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Хоразм вилоятининг кўҳна ва навқирон шаҳри ҳисобланган Хива шаҳрида ёш сартарошлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди. Хива шаҳридаги Ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида ўтказилган кўрик танловда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 75 нафар ёш сартарошлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Кўрик танловни вилоятнинг етакчи ва тажрибали мутахассисларидан иборат ҳакамлар хайъати баҳолаб боришди. Қизғин баҳсларга тўла ўтказилган танлов натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан эълон қилинди.

Кўрик танловнинг якуний қисмида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов сўзга чиқиб, ғолибларни табриклади.

Танлов иштирокчилари ва ғолиблари Ўзбекистон Сартарошлар ассоциациясининг дипломи ва касаба уюшмаларининг совғалари билан тақдирланишди.

Тармоқ Республика Кенгашининг

Хоразм вилояти бўйича масъул

ташкилотчиси Б.Ибрагимов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!