Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Кўзи ожизлар жамоалари мини-футбол бўйича мусобақада қатнашди

Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳамкорлигида жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг “Ёшлик” спорт мажмуасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами ва “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан касаба уюшмаси тармоқ Республика Кенгаши тизимидаги кичик бизнес субъектлари, корхона ва ташкилотлар ходимлари, паралимпия спортчилари иштирокида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада касаба уюшмаси тизимидаги 8та жамоа (“Стройгород”, “Сувсоз”, “Пластекс”, “UZTEX”, “Мастер деликатесов”, “DIMAX”, “Тошиссиққуввати”, “UZEX”) ҳамда палимпия спортчилари (кўзи ожизлари)дан иборат “Қалдирғоч”, “Лочин” жамоалари иштирок этишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б.Махмадалиев, Федерация Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Карабаев Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси У.Мухамедов, Ўзбекистон касаба уюшмалари лар иштирок этишди.

Тадбирлар ўртасида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари Халқ артисти М.Мавлонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист О.Сафаров, эстрада хонандалари Х.Қурбонова, Ш.Отабоева, Ўзбек миллий академик драма театри актёри-бошловчи Ҳ.Рустамзода тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишладилар.

Мусобақани адолатли ўтказиш ҳамда ғолибларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон футбол Федерациясининг 6 нафар малакали ҳакамлари жалб этилди.

Мусобақа якунларига кўра 3-ўрин ғолиби “Мастер деликатесов”  МЧЖнинг “Мастер деликатесов” жамоаси замонавий вентилятор, диплом ва рамзий кубок;

2-ўрин ғолиби “DIMAX BIZNES MARKAZI” МЧЖнинг “DIMAX” жамоаси микротўлқинли печ, диплом ва рамзий кубок;

Мутлоқ ғолиб “Сувсоз” жамоаси замонавий телевизор, диплом ва тармоқ Республика Кенгашининг кўчма кубоги билан тақдирландилар.

5та жамоа “Меҳнат жамоасида спортнинг оммавийлашишига муносиб ҳисса қўшган жамоа” номинацияси бўйича диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, паралимпия спортчиларининг “Лочин” ва “Қалдирғоч” жамоалари диплом, рамзий кубок билан тақдирланди, ҳар бир ўйинчига  ташкилотчилар, ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу тадбир орқали 150дан ортиқ ишчи ходимлар соғлигини мустаҳкамлашга ҳамда спортнинг спортнинг мини футбол тури орқали жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширишга эришилди.

Тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!