Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан ўқув-семинар ўтказилди

2017 йилнинг 22 декабрь куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларда амалдаги жамоа шартномаларининг йил якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)ларни ўтказиш ҳамда янги жамоа шартномаларини тузиш тартибларига оид ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарда тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан
40 нафардан ортиқ касаба уюшма фаоллари иштирок этди.

Ўтказилган ўқув-семинарда корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)ларни ўтказиш тартиби, йил якунлари бўйича ҳисоботлар топшириш ва янги жамоа шартномаларини тузиш тартиби масалалари юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши масъул ходимларининг маърузалари тингаланди.

Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан берилган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

                                       Тармоқ Республика Кенгаши Фарғона

шаҳар Кенгаши раиси К.Юсупов

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!